Чирчиқда замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди
Янги спорт зали ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортни ривожлантиришга хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Чирчиқ шаҳрининг “Нур” маҳалласидан қурилган замонавий спорт зали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов, вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Р.Бобокулов ва шаҳар ҳокими М.Абдураҳимов иштирок этди.
Ўтган асрнинг 35-йилларида қурилган бино жорий йилда open budget доирасида ажратилган
1,5 млрд сўм маблағ ҳисобидан тўлиқ қайта барпо этилди.
Иншоотнинг “Президент олимпидаси” республика босқичлари ўтаётган пайтда очилиши унинг аҳамиятини янада оширади.
Янги спорт зали ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортни ривожлантиришга хизмат қилади.
Шунингдек, маросим доирасида “Яшил макон” лойиҳаси асосида дарахт экиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист