locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

China National Sports Group вакиллари учрашув ўтказилди

Йиғилиш давомида Олимпия шаҳарчасини эксплутация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
China National Sports Group вакиллари учрашув ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Спорт вазирлигида China National Sports Group (CNSG) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Учрашувда Спорт вазири ўринбосарлари Мурад Исмаилов ва Авазжон Каримов ҳамда CNSG компанияси бошқаруви раиси Wang Ning ҳамда ушбу компания вакиллари иштирок этди.

Тадбирда пойтахтимизда бунёд этилган Олимпия шаҳарчасини эксплутация қилиш масалалари, шаҳарча ҳудудидаги барча обектлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, бунда ушбу иншоотларда келгусида нуфузли халқаро спорт мусобақалари, оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишини ҳам инобатга олиш зарурулиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида Олимпия шаҳарчасини эксплутация қилишга доир масалаларни ўз вақтида ва сифатли тарзда амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг