locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Чимган Challenge 2026» тоғ фестивалига старт берилди

Анъанавий фестиваль жорий йилнинг 15-февраль санасига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Чимган Challenge 2026» тоғ фестивалига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Тошкент вилоятининг гўзал ва сўлим ҳудудларидан бири — Бўстонлиқ туманида жойлашган “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгоҳида вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган спорт тарғиботчилари иштирокида анъанавий “Чимган Challenge 2026” тоғ фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбирга турли ташкилот ва муассасалар масъул ходимлари жалб этилиб, улар амалий тажриба алмашиш, ўз соҳаларида спорт тарғиботини янада кучайтириш йўллари билан яқиндан танишмоқдалар.

Шу билан бирга, семинар машғулотлари давомида спортни оммалаштириш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида замонавий ёндашувлар ва самарали усуллар бўйича муҳим билим ва кўникмалар берилмоқда.

Мазкур тадбир доирасида мини футбол, волейбол, стритбол ҳамда стол тенниси спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказилиб, иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат муҳити шакллантирилади.

Мазкур лойиҳа спорт соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу анъанавий фестиваль жорий йилнинг 15-февраль санасига қадар давом этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг