locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чимаев жамоаси чемпионлик жанги бўйича музокаралар бўлаётганини тасдиқлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чимаев жамоаси чемпионлик жанги бўйича музокаралар бўлаётганини тасдиқлади
ФОТО: Getty Images

Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев жамоаси Дрикус дю Плесси билан июн ойида бўлиб ўтиши кутилган чемпионлик жанги бўйича музокаралар бўлаётганини тасдиқлади.

“Ҳамзатнинг чемпионлик жанги яқин орада эълон қилиниши мумкин. Ҳозирча ҳал қиладиган баъзи масалалар бор, аммо ҳаммаси жойида бўлади. Жанг июн ойида бўлиб ўтиши мумкин”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ҳамзат 2020-йилда UFC'да дебют қилган. Ўзининг сўнгги жангини эса ўтган йилнинг октябр ойида UFC 308 турнири доирасида Роберт Уиттакерга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг