locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чимаев Перейрани Оқ уйда жангга чорлади

Ушбу жанг оқшоми 2026 йилнинг ёзида ўтказилиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC’нинг ўрта вазн (84 кг) тоифасидаги амалдаги чемпиони Хамзат Чимаев яримоғир вазн чемпиони Алекс Перейрани жангга чорлади. 31 ёшли мағлубиятсиз жангчи ушбу баҳсни 2026 йил ёзида Оқ уй майсазорида ўтказиладиган турнир доирасида ташкил этишни таклиф қилди.

«Қани кетдик, Оқ уйда! Алекс Перейра, хавотир олма, сени тезда тугатаман. Барча бразилиялик мухлислар, агар қўрқмаса, шу йигитга айтинг — мен билан жанг қилсин», — деб ёзди Чимаев X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Хамзат Чимаев 31 ёшда. У 2020 йилда UFC’да дебют қилган. 2025 йил августида жанубий африкалик Дрикус дю Плесcини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ўрта вазн чемпионлик камарини қўлга киритган.

Чимаевнинг UFC’даги умумий рекорди — 9 та жанг, 9 та ғалаба.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг