locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чимаев қачон яримоғир вазнга ўтишини айтди

31 ёшли жангчи ҳозирда ўрта вазнда иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

31 ёшли амалдаги UFC чемпиони, БАА шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат Чимаев ўрта вазн тоифасида яна бир жанг ўтказишни режалаштираётганини ва кейин яримоғир вазнга кўчишини маълум қилди.

«Менинг вазн тоифамда Имаов, Стрикленд, Эрнандес… Ким бўлса ҳам, фарқи йўқ. Ҳамма вариантлар катта чек ва яхши пулга ўхшайди. Лекин мен фақат битта жангни ўтказиб, кейин яримоғир вазнга кўчишни хоҳлайман», — деди Чимаев ESPNга берган интервьюсида.

Хамзат Чимаев Шимолий Америка лигаси тарихида профессионал даражада мағлубиятсиз чемпион бўлишга муваффақ бўлган 16-жангчи бўлди. Чеченистонлик спортчининг рекордида 15 ғалаба бор, шулардан 12 таси муддатидан олдин қўлга киритилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг