Чим устида хоккей спорт турини ривожлантириш йўлида муҳим ташаббус
14 та ҳудудий федерацияга спорт жиҳозлари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Юртимизда чим устида хоккей спорт турини янада ривожлантириш, спортчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида 14 та ҳудудий федерацияга спорт жиҳозлари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар асосида харид қилинган ушбу жиҳозлар спортчиларнинг мунтазам ва сифатли машғулотлар олиб бориши, уларнинг профессионал маҳоратини ошириш ҳамда юқори спорт натижаларини эришишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, мазкур ташаббус ҳудудларда чим устида хоккей спорт турини оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни тайёрлашга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист