locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси — бронза совриндори ва Осиё ўйинлари йўлланмаси соҳиби

Айчи-Нагоя 2026 Осиё ўйинлари мусобақалари жорий йилнинг 19-сентябр – 4-октябр кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси — бронза совриндори ва Осиё ўйинлари йўлланмаси соҳиби
Фото: Спорт вазирлиги

Тайланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган 2026-йилги Осиё ўйинлари саралаш турнири Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси учун ёрқин натижалар билан якунланди.

Вакиларимиз мусобақа давомида юқори даражадаги ирода, интизом ва жамоавий ўйинни намойиш этиб, муддатидан аввал Айчи-Нагоя 2026 Осиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳ босқичида жамоамиз:
Шри-Ланкага қарши баҳсда имкониятни бой берган бўлса, Хитой Тайпейини 8:0 ҳисобида мағлуб этиб, Бангладеш билан дуранг натижа қайд этди
Ярим финал босқичи ҳам ниҳоятда кескин ўтди — Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади. Пеналтилар сериясида эса омад рақиб томонда бўлиб, 5:4 ҳисобида Уммон финал йўлланмасини қўлга киритди.

3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистон Индонезияга қарши майдонда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон чим устида хоккей бўйича терма жамоаси Айчи-Нагоя 2026 Осиё ўйинлари иштирокчиси сифатида тарихий натижага эришди.

Эслатиб ўтамиз, Айчи-Нагоя 2026 Осиё ўйинлари мусобақалари жорий йилнинг 19-сентябр – 4-октябр кунлари бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг