Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинлари йўлланмасига эга чиқди
Aichi-Nagoya ёзги Осиё ўйинлари 19-сентябр — 4-октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Таиланднинг Бангкок шаҳрида чим устида хоккей бўйича эркаклар терма жамоалари ўртасида 2026 йилги Осиё ўйинларига саралаш турнири ўтказилмоқда.
Аҳамиятлиси, мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал ёзги Осиё ўйинлари йўлланмасини ҳал қилиб улгурди.
Вакилларимиз ўз гуруҳида Шри-Ланкага имкониятни бой берган бўлса-да, Хитой Тайпейи устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи турда Бангладеш билан дуранг қайд этган чим устида хоккейчиларимиз Осиё ўйинларига лицензия олди.
Aichi-Nagoya ёзги Осиё ўйинлари 19-сентябр — 4-октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист