Чим устида хоккей бўйича Central Asia Championship турнири якунланди
Қитъанинг энг кучли жамоалари йиғилган мусобақада 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Жорий йилнинг 10-17-октябр кунлари Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Олимпия шаҳарчасида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Марказий Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Қитъанинг энг кучли жамоалари йиғилган мусобақада 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.
Қизғин баҳс ва муросасиз беллашувларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра:
Эркаклар ўртасида
1-ўринни Қозоғистон терма жамоаси,
2-Ўзбекистон терма жамоаси,
3-ўринни Гонг Конг (Хитой) терма жамоаси эгаллаган бўлса;
Аёллар ўртасида
1-ўринни Индонезия терма жамоаси,
2-ўринни Ўзбекистон терма жамоаси,
3-ўринни Қозоғистон терма жамоаси эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист