locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионларимиз соғлиғида чекланишлар мавжуд болалар учун ташкил этилган спорт байрамида иштирок этишди

Спортчиларимиз тадбирда сўз олиб, жароҳат ва чекланишлар тўсиқ бўлмаслиги кераклигини таъкидлашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионларимиз соғлиғида чекланишлар мавжуд болалар учун ташкил этилган спорт байрамида иштирок этишди
Photo: Para Olimpiyada

Тошкент шаҳридаги Республика болаларни ижтимоий мослаштириш марказида соғлиғида чекланишлар мавжуд бўлган болалар учун спорт байрами бўлиб ўтди.

Россия фан ва маданият маркази, Республика болаларни ижтимоий мослаштириш маркази ҳамда "Оила бирга" хайрия жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда пара енгил атлетика бўйича Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари Хусниддин Норбеков ва Шаҳина Йигиталиева, шунингдек, пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионати ғолиб-совриндори Егор Болотов иштирок этди.

Спортчиларимиз тадбирда сўз олиб, жароҳат ва чекланишлар тўсиқ бўлмаслиги кераклигини, инсон ўзига ишониш орқали барча жабҳаларда, жумладан, спортда ҳам ғалаба қозониши мумкинлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбир якунида чемпионларимиз жажжи болажонлар билан адаптив хоккей, волейбол каби спорт ўйинларида қатнашишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг