locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионат якунлари: энг яхши спортчилар ҳамда жамоалар тақдирланди

Катталар баҳсларида эркаклар ўртасида энг яхши спортчи сифатида Шарофиддин Амриддинов тан олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионат якунлари: энг яхши спортчилар ҳамда жамоалар тақдирланди
photo: Og'ir atletika

Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунларига кўра, мусобақа давомида юқори натижалар қайд этган спортчилар ва жамоалар бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди.

Жумладан, ёшлар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси деб Бекзод Ғофиржанов эътироф этилди. Қизлар ўртасида эса ушбу шарафли номга Зиёда Худойқулова сазовор бўлди.

Катталар баҳсларида эркаклар ўртасида энг яхши спортчи сифатида Шарофиддин Амриддинов тан олинди. Аёллар ўртасида эса Абдуллаева Шахло мусобақанинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Шунингдек, чемпионат якунларига кўра вилоятлар кесимида ҳам энг яхши натижаларни қайд этган жамоалар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Хусусан, жамоавий ҳисоб натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Хоразм вилояти терма жамоаси юқори натижаларни қайд этиб, катталар ўртасида 15 та медал (5 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза), ёшлар ўртасида эса 13 та медал (4 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 3 та бронза) жамғариб, биринчи ўринни эгаллади ҳамда мусобақанинг мутлақ ғолиби сифатида эътироф этилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг