locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпион спортчидан ёш оғир атлетикачилар учун маҳорат дарси

Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган учрашув давомида таниқли спортчи ёш оғир атлетикачилар учун маҳорат дарси ўтказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпион спортчидан ёш оғир атлетикачилар учун маҳорат дарси
photo: og'ir atletika

Жаҳон ва Осиё чемпиони, Ислом бирдамлик ўйинлари совриндори, Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли спортчиларидан бири Шарофиддин Амриддинов ўзи туғилиб вояга етган Самарқанд вилоятида бўлди.

Самарқанд Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилган учрашув давомида таниқли спортчи ёш оғир атлетикачилар учун маҳорат дарси ўтказди. Машғулотлар жараёнида Амриддинов спортчиларга оғир атлетикадаги техник ҳаракатларни тўғри бажариш, куч ва чидамлиликни ошириш, мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш борасида ўз тавсия ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, Шарофиддин ёш атлетлар билан самимий суҳбат қуриб, уларга олдинда турадиган нуфузли мусобақаларда омад ва улкан зафарлар тилади. Учрашув давомида ёш спортчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб олиб, чемпион спортчининг тажриба ва тавсияларидан катта мотивация олдилар. Мазкур учрашув ёш атлетлар учун унутилмас таассурот ва катта руҳий кўтаринклик бахш этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг