locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпион Муҳаммаджон Қурбонов нега Octagon League’ни тарк этди?

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпион Муҳаммаджон Қурбонов нега Octagon League’ни тарк этди?
Расм: Olamsport.uz

Ярим енгил вазн тоифасидаги Octagon League собиқ чемпиони, ўзбекистонлик аралаш жанг устаси Муҳаммаджон Қурбонов фаолиятидаги ўзгаришлар ва лигани тарк этиш сабаблари ҳақида фикр билдирди.

“Бироз танаффус олишимга жароҳатларим сабаб бўлди. Улардан тўлиқ тузалиб, қайта куч тўпладим ва Naiza Leagueда дебют ўтказдим. Алҳамдулиллаҳ, барчаси яхши бўлди,” — деди Қурбонов Olamsport мухбири Сарвиноз Раҳмонқуловага берган интервьюсида.

Муҳаммаджон лига алмаштириш қарорини қуйидагича изоҳлади:

“Octagon Leagueда гонорар пастлиги мен учун жиддий масала эди. Шунингдек, сўнгги вақтларда улар билан муносабатларимиз илиқ бўлмай қолди — бир-биримизни тушунмай қўйдик. Naiza эса биз билан яхши алоқа ўрнатди, тушунишади. Шу сабабли уларнинг таклифини қабул қилдик.”

Маълумот учун:
33 ёшли Қурбонов профессионал фаолияти давомида 17 та жанг ўтказган, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган ва 4 марта мағлуб бўлган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг