locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпион Анвар Абдуллаев Octagon 74 турнирида жанг қилолмайди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпион Анвар Абдуллаев Octagon 74 турнирида жанг қилолмайди
Расм: Olamsport.uz

21 июн куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ММА бўйича Octagon 74 турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ўта енгил вазн чемпиони Анвар Абдуллаев октагонга чиқиши кутилган эди.

Бироқ, лига матбуот хизмати маълум қилишича, Абдуллаев жароҳат сабабли турнирда иштирок этолмайди. Бу ҳақда бевосита спортчининг ўзи хабар берган.

Энди эса унинг ўрнига қозоғистонлик Ерасил Шукатаев вақтинчалик чемпионлик — Octagon Interim камари учун жанг қилади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши аниқ эмас.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг