«Челси» Упамекано учун курашга қўшилди
Унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty images
“Челси” клуби “Бавария” марказий ҳимоячиси Дайот Упамекано трансфери учун курашга қўшилди. Бу ҳақда TeamTALK нашри хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар 26 ёшли ҳимоячининг трансфер нархини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. “Аристократлар” Дайо бўйича таклиф тайёрламоқда.
Упамекано жорий мавсумда “Бавария” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист