locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чарлз Оливейра Жастин Гейжи билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди

Улар илк бор 2022-йилда тўқнаш келишганди.
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

UFC’нинг собиқ енгил вазн чемпиони Чарлз Оливейра америкалик жангчи Жастин Гейжига қарши эҳтимолий реванш жангига тайёр эканини маълум қилди.

Бразилиялик спортчи бу қарама-қаршилик катта қизиқиш уйғотишини ва UFC учун муҳим жанглардан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлади. У керак бўлса, ушбу жанг учун кутиришга ҳам тайёр эканини билдирди.

“Бу мухлислар кўришни истайдиган жанг. Мен тайёрман ва қўнғироқ бўлишини кутяпман,” — деди Оливейра.

Эслатиб ўтамиз, Оливейра ва Гейжи илк бор 2022-йилда UFC 274 турнирида тўқнаш келган ва ўшанда бразилиялик жангчи биринчи раунддаёқ ғалаба қозонган эди. Ҳозирча UFC томонидан ушбу жанг юзасидан расмий қарор эълон қилинмаган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг