locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чарльз Оливейра: “Ислом Махачев – ҳозирги MMA'даги энг яхши жангчи”

Оливейранинг таъкидлашича, Махачев нафақат курашда, балки тик турган ҳолатдаги жангларда ҳам юқори даражани намоён этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

UFC собиқ енгил вазн чемпиони Чарльз Оливейра ҳозирги аралаш жанг санъатидаги энг кучли спортчи сифатида Ислом Махачевни эътироф этди. Бразилиялик жангчи бундай фикрини россиялик чемпионнинг кўп қиррали маҳорати ва доимий устун натижалари билан изоҳлади.

Оливейранинг таъкидлашича, Махачев нафақат курашда, балки тик турган ҳолатдаги жангларда ҳам юқори даражани намоён этмоқда. Унинг фикрича, Ислом деярли ҳар бир рақибига мослаша олади ва айнан шу жиҳати уни бошқалардан ажратиб туради.

“Менимча, ҳозирги кунда энг яхши жангчи – бу Ислом Махачев. У ҳар томонлама мукаммал спортчи ва буни ҳар бир жангда исботлаб келмоқда”, — деди Оливейра.

Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливейра ва Ислом Махачев 2022-йилда UFC чемпионлик жанги доирасида тўқнаш келган эди. Ўшанда Махачев иккинчи раундда бўғиш усули билан ғалаба қозониб, енгил вазн тоифаси чемпионига айланганди. Шундан буён у ўз мавқеини сақлаб қолиб, дунёнинг энг кучли MMA жангчиларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг