locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

CAVA WOMEN’S VOLLEYBALL CHAMPIONSHIP 2025 якунига етди

Эрон — чемпионат ғолиби бўлди ва олтин медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: sport vazirligi

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё Волейбол Ассоциацияси (CAVA) томонидан ўтказилган CAVA WOMEN’S VOLLEYBALL CHAMPIONSHIP 2025 мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида барча иштирокчи жамоалар, мураббийлар ва ҳакамлар саҳнага таклиф этилиб, фаол иштирок этган жамоалар, энг яхши ўйинчилар ҳамда ҳакамлар махсус сертификат ва совринлар билан тақдирландилар.

Маросимда Ички ишлар вазири ўринбосари - Бекмурод Абдуллаев, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт академияси ректори - Илҳомжон Турсуналиев, Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Шерзод Олимов, Марказий Осиё Волейбол Ассоциацияси (CAVA) вакили, VIS делегацияси аъзоси - Мортеза Афжеҳ ва фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра:

Эрон — чемпионат ғолиби бўлди ва олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон — кумуш медаль билан тақдирланди.
Қирғизистон — бронза медаль соҳибига айланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг