locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

CAVA Халқаро волейбол мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
CAVA Халқаро волейбол мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram

2025 йил 10–16 июнь кунлари Тошкентдаги “Жар” спорт мажмуасида U-16 ва U-19 ёш тоифалари ўртасида волейбол бўйича халқаро мусобақа старт олди. Бу мусобақа кетма-кет учинчи бор ташкил этилмоқда ва бу йилги баҳслар ниҳоятда юқори савияда ўтиши кутилмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири А.Икрамов, Волейбол федерацияси раиси биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, халқаро делегациялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Маросим давомида сўзга чиққан расмийлар волейбол спортининг сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам, бутун минтақада ҳам жадал суръатда ривожланаётгани, халқаро мусобақалар эса ёш авлод спортчилари учун муҳим майдон бўлаётганини алоҳида таъкидлашди.

Иштирокчи жамоалар тантанали тарзда байроқлар остида юриб ўтдилар. Бу мусобақа ёш спортчилар учун нафақат рақобат, балки маданий алмашинув ва халқаро дўстликни мустаҳкамлаш майдонига айланади.

Тадбир доирасида байрамона концерт дастури ҳам намойиш этилди. Унда Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорлари, фольклор рақс жамоалари ва ёш ижрочилар иштирок этиб, томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.

Маълумот учун: Мусобақада 🇮🇷 Эрон, 🇮🇳 Ҳиндистон, 🇰🇿 Қозоғистон, 🇰🇬 Қирғизистон, 🇺🇿 Ўзбекистон давлатларининг терма жамоалари иштирок этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг