locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

CAVA Beach Volleyball Championship 2026 доирасида ҳакамлик ўқув семинари бўлиб ўтди

Марказий Осиё Волейбол Ассоциацияси (CAVA) ҳамда Ўзбекистон Волейбол Федерацияси ҳамкорлигида 2 кунлик халқаро ҳакамлик ўқув семинари ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
CAVA Beach Volleyball Championship 2026 доирасида ҳакамлик ўқув семинари бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Марказий Осиё Волейбол Ассоциацияси (CAVA) ҳамда Ўзбекистон Волейбол Федерацияси ҳамкорлигида 2 кунлик халқаро ҳакамлик ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар мусобақа бошланишидан аввал старт олиб, чемпионат давомида ҳам давом эттирилди. Унда ҳакамлар соҳил волейболининг амалдаги халқаро қоидалари, ҳакамлик амалиёти, ўйин жараёнида учраши мумкин бўлган баҳсли вазиятлар ҳамда уларни халқаро стандартлар асосида ҳал этиш бўйича назарий ва амалий машғулотларда иштирок этдилар.

🏖Мазкур семинар ҳакамларнинг касбий маҳоратини ошириш, халқаро тажрибани оммалаштириш ҳамда CAVA минтақасида соҳил волейболи ҳакамлиги сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг