locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Cadet European Cup 2026 турнирида қатнашган ўсмирларимизнинг иштироки таҳлилий-танқидий руҳда муҳокама қилинди

Анталия турнирида 3 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 12 та медал қўлга киритганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Cadet European Cup 2026 турнирида қатнашган ўсмирларимизнинг иштироки таҳлилий-танқидий руҳда муҳокама қилинди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган кадетлар ўртасидаги Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнирида иштирок этган терма жамоамиз дзюдочилари ва уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашди.

ZOOM платформасида онлайн тарзда ўтган мулоқотда кадетларимизнинг Европа Кубогидаги иштироки кўриб чиқилди. Азизжон Камилов терма жамоадаги интизом, ҳар бир беллашувга бўлган муносабатни танқид остига олди. Бу йўналишда дзюдочилар билан машғулотларда жиддий иш олиб бориш кераклиги мураббийларга уқтирилди. Келгуси мусобақаларда бу каби камчиликларга йўл қўйиб бўлмаслиги айтилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Анталия турнирида 3 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза, жами 12 та медал қўлга киритганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг