locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026. Ёшларимиз биринчи кун 7 та вазндан 6 тасида чемпион бўлишди

Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси мезбонлик қилаётган Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақасининг ёшлар ўртасидаги илк кунги баҳслари бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026. Ёшларимиз биринчи кун 7 та вазндан 6 тасида чемпион бўлишди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси мезбонлик қилаётган Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақасининг ёшлар ўртасидаги илк кунги баҳслари бўлиб ўтди.

Олти юз нафардан зиёд дзюдочи қатнашган Осиё очиқ кубогининг биринчи куни 7 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Кадетларимиз сингари ёшларимиз ҳам рақибларидан сезиларли даражада устун эканликларини биринчи кунги беллашувлардёқ амалда исботлашди.

Арена бўйлаб олти бор Ўзбекистон мадҳияси янгради. Мусобақанинг биринчи кун асосий қаҳрамонларига айланган дзюдочиларимиз ғалабалари шарафига давлатимиз байроғи арена узра қайта-қайта кўтарилди.

Биринчи кун ғолиб ва совриндорлари:

-60 кг вазн тоифаси (70 иштирокчи)

1. Муҳаммаджон Машарипов (Ўзбекистон)
2. Муҳаммадқодир Шодмонов (Ўзбекистон)
3. Дилшод Каримов (Ўзбекистон)
3. Арапбай Дәурбаев (Ўзбекистон)

-66 кг вазн тоифаси (73 иштирокчи)
1. Амирхон Низомаддинов (Ўзбекистон)
2. Иззатбек Рўзиматов (Ўзбекистон)
3. Ҳабибулло Муҳаммадрофеи (Тожикистон)
3. Ёсин Бобокалонов (Тожикистон)

-73 кг вазн тоифаси (61 иштирокчи)
1. Иноят Телманов (Ўзбекистон)
2. Санжарбек Ашуров (Ўзбекистон)
3. Жавлонбек Юсупов (Ўзбекистон)
3. Мираc Иссабаев (Қозоғистон)

ҚИЗЛАР
-48 кг вазн тоифаси (20 иштирокчи)

1. Дилрух Ҳасанова (Ўзбекистон)
2. Зарина Жамалова (Ўзбекистон)
3. Зере Отепқали (Қозоғистон)
3. Моҳинур Оллабержанова (Ўзбекистон)

-52 кг вазн тоифаси (19 иштирокчи)
1. Сабина Азаматова (Ўзбекистон)
2. Наргиза Дўстмаматова (Ўзбекистон)
3. Мадина Қурбонзода (Тожикистон)
3. Саодат Қорабоева (Ўзбекистон)

-57 кг вазн тоифаси (19 иштирокчи)
1. Кан Александра (Тожикистон)
2. Жанар Жолдошева (Қирғиз Республикаси)
3. Моҳинур Аллабержанова (Ўзбекистон)
3. Рамажон Сапарова (Ўзбекистон)

-63 кг вазн тоифаси (17 иштирокчи)
1. Адийна Абилҳасимова (Ўзбекистон)
2. Гуласал Облоқулова (Ўзбекистон)
3. Чаросой Ўктамбоева (Ўзбекистон)
3. Нурай Жеңис (Қозоғистон)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг