locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026. Умумий ҳисобда 71 та медал қўлга киритдик!

Тўрт кун давомида Олимпия шаҳарчасидаги Яккакурашлар аренаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ Кубогига мезбонлик қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026. Умумий ҳисобда 71 та медал қўлга киритдик!
photo: Dzyudo Uzbekistan

Тўрт кун давомида Олимпия шаҳарчасидаги Яккакурашлар аренаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ Кубогига мезбонлик қилди.

Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақасида дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан келган 1500 нафарга яқин истеъдод эгалари икки ёш тоифасида ташкил этилган муросасиз беллашувларда ўз маҳоратини намоён қилди.

Қувонарлиси, ҳам кадетлар, ҳам ёшлар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон терма жамоалари мутлақ устунлик билан ғолибликни қўлга киритди. Aurelian Chiprian-Flis бош мураббийлигидаги кадетларимиз 13 та олтин, 9 та кумуш, 16 та бронза, Искандар Расулов бошчилигидаги ёшларимиз эса 9 та олтин, 9 та кумуш, 15 та бронза медалига эга чиқишди. Икки терма жамоамиз умумий ҳисобда 71 та медални Ўзбекистонда олиб қолишди.

Бир сўз билан айтганда, бир неча йилдан бери муваффақиятли ташкил этиб келинаётган ushbu мусобақа ўзбек дзюдочиларининг янги авлоди тайёргарлигининг юқори даражаси, миллий терма жамоага муносиб издошлар етиши ҳақида яна бир бор тасдиқ берди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг