Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақасига қуръа ташланди
Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчаси тўрт кун давомида кадетлар ва ёшларнинг катта дзюдо байрамига мезбонлик қилади.
28-29 май кунлари Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказиб келинаётган Осиё Кубогининг кадетлар ўртасидаги беллашувлари ўтказилса, 30-31 май санасида ёшлар ўртасида кучи зўрлар аниқланади.
Мусобақада юртимиз дзюдочиларидан ташқари, Россия, Озарбайжон, Грузия, Эрон, Мўғулистон, БАА, Қозоғистон, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Саудия Арабистони каби давлатлардан келган 1200 нафардан зиёд спортчи медаллар учун кураш олиб боради.
Бироз аввал Cadet and Junior Asian Cup Tashkent 2026 мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) Рефери директори Акинобу Осако, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) етакчи мутахассиси Абдулло Мурадов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Азиз Собиров иштирок этди.