Бутунжаҳон таэквондо куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди
Ўзбекистоннинг ҳар бурчагида таэквондо WT спорти билан шуғулланиб келаётган ёшлар 4-сентябр куни Бутунжаҳон таэквондо куни муносабати билан ташкил этилган оммавий флешмобларда иштирок этиб, ўз маҳоратини намоён қилишди.
Ўзбек таэквондосининг юлдузлари, шунингдек, ёш спортчиларнинг чиқишлари орқали аҳоли вакиллари ҳам таэквондо WT спорти билан яқиндан танишганини алоҳида таъкидлаш лозим. Республикамизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтган флешмоб тадбирларида жами 4800 нафарга яқин таэквондо усталари иштирок этди.
Ҳудудларда ташкил этилган оммавий таэквондо флешмобларидаги иштирокчилар сони бўйича маълумот:
Андижон вилояти — 600 нафар
Наманган вилояти — 500 нафар
Бухоро вилояти — 470 нафар
Қорақалпоғистон Республикаси — 300 нафар
Жиззах вилояти — 350 нафар
Қашқадарё вилояти — 480 нафар
Тошкент вилояти — 750 нафар
Тошкент шаҳри ("Tashkent City Mall" савдо мажмуасида) — 100 нафар
Самарқанд вилояти — 150 нафар
Хоразм вилояти — 200 нафар
Сурхондарё вилояти — 300 нафар
Фарғона вилояти — 150 нафар
Навоий вилояти — 260 нафар
Сирдарё вилояти — 150 нафар.