locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи Президенти кубоги\"нинг биринчи турнирига Тошкент мезбонлик қилганини билармидингиз?

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

2017-йилнинг август ойида Тошкент шаҳридаги қароргоҳимиз — "Универсал" спорт саройида таэквондо WT бўйича Осиё минтақаси учун мўлжалланган I "WT President's Cup" мусобақаси бўлиб ўтганди.

Бу мазкур тоифада ташкил этилган илк турнир эди.

Уч кун давом этган G2 классификациясидаги халқаро мусобақада 26 та мамлакатдан ташриф буюрган 620 нафар спортчи иштирок этган.

Қизиқарли маълумот сифатида таъкидлаш жоизки, мусобақа давомида Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи президенти Чунгвон Чойга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ҳамда Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори унвони топширилган эди.

Жаноб Чунгвон Чой эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга 9-дан фахрий қора белбоғни ҳадя этган эди.

Бир неча кундан сўнг, терма жамоамиз мазкур турнирда яна бир бор ғолиблик учун баҳс олиб боради. Айни дамда спортчиларимиз мусобақа ўтказиладиган Тайян шаҳрида бўлиб туришибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг