locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бутунжаҳон таеквондо федерацияси Президенти кубоги\". Биринчи кунда 5та медаль!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Бутунжаҳон таеквондо федерацияси Президенти кубоги". Биринчи кунда 5та медаль!
PHOTO: Telegram

"Бутунжаҳон таеквондо федерацияси Президенти кубоги". Мусобақанинг илк кунини 5 та медаль билан якунладик, Жасурбек Жайсунов ва Марат Мавлоновда олтин!

Бугун Хитойнинг Тайян шаҳрида таеквондо WT бўйича G3 классификациясидаги "Бутунжаҳон таеквондо федерацияси Президенти кубоги"нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақаси старт олди.

Илк кун доирасида эркаклар ўртасида +87 кг, -87 кг, -80 кг, -74 кг, аёллар ўртасида эса -46 кг, -49 кг, -53 кг, ҳамда -57 кг вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

Унда Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жами 13 нафар таеквондочиси дайангга кўтарилди. Беллашувлар якундида вакилларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медалга эга чиқишди.

Олтин:

Жасурбек Жайсунов (-80 кг)
Марат Мавлонов (+87 кг).

Кумуш:

Шуҳрат Салаев (-87 кг).

Бронза:

Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг)
Мадина Мирабзалова (-57 кг).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг