locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой Олимпия уйига ташриф буюрди

Мутахассис ХОҚ президенти билан илк учрашувини ўтказди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой Олимпия уйига ташриф буюрди
photo: Taekwondo WT

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари жаноб Чунгвон Чой Олимпия уйида ХОҚнинг янги президенти Кирсти Ковентри билан учрашиб, унинг раҳбарлигидаги ҳар икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича суҳбат қурди.

Президент Чой ўз ташкилотининг гендер тенглиги ва инклюзияга содиқлиги ҳақида тушунтириб, Олимпия ўйинларида ҳакамлар вакиллигининг гендер мувозанатини таъкидлаб, давом этаётган гуманитар тадбирлар орқали қочқинларнинг имкониятларини кенгайтириш ҳақида гапирди.

Жаноб Чой учрашув давомида Ковентри хонимга 2026-йилги Жаҳон чемпионатларидан бирида иштирок этишни таклиф қилди. Лозаннага ташрифи доирасида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Олимпия музейида ХОҚ фахрий президенти Томас Бах билан ҳам учрашганини таъкидлаш лозим.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг