locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бутунжаҳон Кураш кунига бағишланган халқаро акцияга старт берилди

Мазкур ташаббус дунё Кураш ҳамжамиятини ягона байрам атрофида бирлаштириш, спортнинг халқаро бирдамлик ва дўстлик қадриятларини тарғиб этишга хизмат қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бутунжаҳон Кураш кунига бағишланган халқаро акцияга старт берилди
photo: Kurash Uzbekistan

Бутунжаҳон Кураш кунига бағишланган халқаро акцияга старт берилди

Халқаро Кураш Ассоциацияси томонидан 6-сентябрь – Бутунжаҳон Кураш куни ҳамда ИКА ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан дунёнинг барча миллий федерациялари ва Кураш ташкилотларига мурожаат йўлланди.

Унга кўра, федерациялар ва Кураш клублари махсус байрам баннери фонида сурат ва видеолар тайёрлаб, уларни ИКАга тақдим этадилар. Шунингдек, Бутунжаҳон Кураш куни арафасида ва байрам куни ушбу материаллар ижтимоий тармоқларда Халқаро Кураш Ассоциациясининг расмий саҳифалари белгиланган ҳолда эълон қилинади.

Мазкур ташаббус дунё Кураш ҳамжамиятини ягона байрам атрофида бирлаштириш, спортнинг халқаро бирдамлик ва дўстлик қадриятларини тарғиб этишга хизмат қилади.

Акцияда Осиё, Европа, Африка ҳамда Америка қитъаларидаги мамлакатлар миллий федерациялари, Курашчилари, мураббийлари ва спорт жамоалари фаол иштирок этади.

Келинг, Бутунжаҳон Кураш кунини биргаликда нишонлаймиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг