Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Президенти Ўзбекистонга келди
Бугун Бутунжаҳон пара енгил атлетика федерацияси президенти Пол Фитсжералд ҳамда ташкилот Бош менежери Мартин Чорли амалий ташриф билан Тошкентга келди. Мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси кутиб олди.
Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад — пара енгил атлетика бўйича 2027-йилги Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат. Шу мақсадда делегация аъзолари дастлаб пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасида бўлиб, мажмуада пара атлетлар учун яратиладиган шароитлар билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, меҳмонлар дунё биринчилиги пайтида пара спортчиларни ўзида қабул қилувчи меҳмонхона ҳамда ресторанларда фаолиятини ҳам кўздан кечиришди ва Олимпия шаҳарчаси ҳудудида қурилаётган "Паралимпия маркази" лойиҳаси билан ҳам таништирилди.
Маълумот учун, 2027-йилги Жаҳон чемпионати Лос-Анжелес-2028 Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма берувчи мусобақа ҳисобланади.