«Бунёдкор» тарбияланувчилари халқаро турнирда ғалаба қозонишди
19-24 август кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида туркий давлатларнинг энг яхши академиялари ўртасида "Turan Cup" халқаро турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада Туркиянинг “Фенербахче”, “Ризеспор”, Озарбайжоннинг “Қорабоғ”, Ўзбекистоннинг “Бунёдкор”, “Пахтакор” жамоалари, Қирғизистон терма жамоаси, Қозоғистоннинг “Қайрат” ҳамда маҳаллий “Каспий” жамоалари иштирок этди.
“Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари мусобоқа давомида барча ўйинларда ғалаба қозониб, 100%лик натижа билан чемпион бўлишди.
Гуруҳ босқичи:
"Бунёдкор" - "Фенербаҳче" - 2:1
"Бунёдкор" - Қизғиз миллий Академияси - 1:0
"Бунёдкор" - "Қайрат" - 3:0
Ярим финал:
"Бунёдкор" - "Ризеспор" - 6:2
Финал:
"Бунёдкор" - "Пахтакор" - 5:0
Фарзод Собиржонов (10 та гол билан) - турнирнинг “Энг яхши ўйинчиси”
Камрон Қаҳрамонов (жамоа сардори) - турнирнинг "Энг яхши ҳимоячиси" совринларига эга бўлишди.