locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухорода замонавий қиличбозлик спорт зали қурилишига старт берилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухорода замонавий қиличбозлик спорт зали қурилишига старт берилди
PHOTO: Telegram

Бухоро олимпиада ва паралимпиада спорт турларига тайёрлаш марказида қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш мақсадида замонавий спорт зали қурилиши бошланди.

Умумий қиймати 2 миллиард сўмни ташкил этадиган ушбу лойиҳа доирасида 42x20 метр ўлчамдаги, барча зарурий инфратузилмалар билан жиҳозланган замонавий спорт мажмуаси барпо этилиши режалаштирилган.

Мазкур спорт зали ёш спортчилар учун қулай шароитлар яратиб, уларнинг профессионал даражада шуғулланишига кенг имкониятларни очиб беради.

Бу эса, ўз навбатида, Бухорода қиличбозлик спорт турини оммалаштириш ва халқаро мусобақаларда иштирок этувчи иқтидорли спортчиларни тайёрлашда муҳим омил бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг