Бухорода “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг ҳудудий баҳслари бўлиб ўтмоқда
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
Бухоро туманида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг минтақавий босқичи доирасида дзюдо баҳслари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг финал босқичига йўл олган ғолиб ва совриндорлар тантанали тарзда тақдирланди. Ушбу мусобақа ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Мирали Шарипов, Акрам ва Акбар Азимов мураббийлигидаги Бухоронинг "Minor Judo Club" тарбияланувчиларидан Абдуқабир Саломов (-60 кг), Дилшод Саломов (-66 кг), Асилбек Обидов (-55 кг) ва Паризода Нарзуллаева (-63 кг) ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритишди.