Бухорода “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” баҳслари қизғин паллада
Когондаги минтақавий саралашда ёш спортчилар маҳорат синовидан ўтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Бухоро вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг саралаш босқичлари давом этмоқда. Когон туманида жойлашган спорт курашларига ихтисослаштирилган залда мусобақанинг спорт курашлари бўйича минтақавий босқичи бўлиб ўтди. Унда Когон шаҳри, Когон тумани ҳамда Қоровулбозор туманидан ташриф буюрган ёш спортчилар ўзаро куч синашдилар.
Тадбирда Бухоро вилояти прокурори, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими раҳбари Улуғбек Ҳамдамов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи У. Наджимиддинов, Когон тумани ҳокими Отабек Қозоқов ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Мусобақа якунлари бўйича ғолиб ва совриндор спортчилар медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бакрадзе Иман
Редактор