locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухорода волейбол спорт тури бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди

Тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар ҳамда олий таълим вакиллари иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухорода волейбол спорт тури бўйича халқаро даражадаги семинар ташкил этилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бухоро вилоятида волейбол спорт тури ривожига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро тажрибага эга мутахассислар, мураббийлар ҳамда олий таълим вакиллари иштирок этди.

Бухоро вилояти спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда FIVB (Халқаро волейбол федерацияси) инструктори Моро Бранислав, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Зокир Носиров, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев иштирок этди.

Тадбир давомида Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари, вилоятдаги волейбол мураббийлари ҳамда спорт мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда волейбол спорт турининг ўқув жараёнига замонавий ёндашувлар, халқаро стандартлар асосида машғулотлар ташкил этиш, спортчиларни тайёрлаш сифати ва методикасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари учун амалий машғулотлар ташкил этилиб, FIVB инструкторининг тажриба асосидаги тавсиялари билан ўртоқлашилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг