locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухорода нуфузли халқаро аёллар шахмат турнири якунланди

7 нафар хорижлик ва 3 нафар ўзбекистонлик шахматчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухорода нуфузли халқаро аёллар шахмат турнири якунланди
Фото: Chess Uzbekistan

Жорий йилнинг 9–14 март кунлари Бухоро шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 70 000 АҚШ долларини ташкил этган “Women’s Chess Championship” IV нуфузли халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 14 та давлатидан 118 нафар шахматчи иштирок этди. Мазкур нуфузли турнир илк бор 3 та гуруҳда ташкил этилди.

Masters – FIDE рейтинги 2450 ва ундан юқори бўлган ҳамда ташкилотчилар томонидан таклиф этилган 7 нафар хорижлик ва 3 нафар ўзбекистонлик шахматчи иштирок этди.

Masters гуруҳи натижаларига кўра:

1-ўрин – Улвия Фаталиева (Озарбайжон) – 6,5 очко
2-ўрин – Нана Дзанидзе (Грузия) – 6 очко
3-ўрин – Ҳарика Дронавалли (Ҳиндистон) – 5,5 очко

Challengers гуруҳи натижалари:

1-ўрин – Диана Хафизова (Россия) – 7 очко
2-ўрин – Анастасия Боднарук (Россия) – 7 очко
3-ўрин – Бат-Эрдэнэ Мунгунзул (Монголия) – 6,5 очко

Futures гуруҳи натижалари:

1-ўрин – Ситора Сапарова (Ўзбекистон) – 8 очко
2-ўрин – Малика Жумаева (Ўзбекистон) – 7 очко
3-ўрин – Нурелина Турсуналиева (Қирғизистон) – 7 очко.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг