locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухорода кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 700 га яқин иқтидорли ёш полвонлар иштирок этиб, ўз маҳорат ва имкониятларини намоён этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухорода кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: Kurash Uzbekistan

Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кураш бўйича U-15 ёш тоифасидаги ўсмирлар (ўғил-қизлар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати юқори савияда ташкил этилиб, давом этмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 700 га яқин иқтидорли ёш полвонлар иштирок этиб, ўз маҳорат ва имкониятларини намоён этмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими, Кураш федерацияси вилоят бўлими раҳбари Ботир Зарипов иштирок этиб, йиғилганларни самимий қутлади ҳамда барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади. Ўз нутқида у мамлакатимизда миллий спорт турларини, хусусан, курашни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Кураш федерацияси томонидан Бухоро вилоятида кураш спорт турини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Ботир Зарипов ҳамда вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов тантанали равишда тақдирланди.
Мусобақа доирасида бир қатор вазн тоифаларида муросасиз ва қизиқарли финал баҳслари ўтказилиб, унда ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионат ёш спортчилар учун катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилмоқда ҳамда келгусида юқори натижаларга эришишлари учун муҳим босқичлардан бири ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг