locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухорода гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда

Мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухорода гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида гандбол бўйича ўсмирлар ва ўсмир қизлар (U-14) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда. Тантанали очилиш маросими доирасида кўргазмали чиқишлар ҳамда санъаткорлар томонидан тақдим этилган мусиқий дастурлар мусобақага ўзига хос руҳ бағишлади.

Айни пайтда мусобақанинг беллашувлари қизғин ва муросасиз баҳслар остида давом этмоқда. Ушбу мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, гандбол спорт турини янада ривожлантириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг