Бухорода “CAVA College University Volleyball Championship 2025” очилиш маросими бошланди
Бухорода “CAVA College University Volleyball Championship 2025” очилиш маросими бошланди.
Айни дамда Бухоро шаҳридаги “UNIVERSAL” спорт мажмуасида Марказий Осиё мамлакатларининг энг кучли волейбол жамоалари иштирокида йирик халқаро мусобақа — “CAVA College University Volleyball Championship 2025” чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилмоқда.
Майдонда иштирокчи жамоалар саф тортиб, ўз давлат байроқлари остида қад ростлаган. Спорт ихлосмандлари, меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари зални тўлдириб, мусобақанинг очилиш лаҳзаларини катта қизиқиш билан кузатишмоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев Шукруллоевич ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Комилович Зарипов бошчилигидаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этмоқда.