Бухорода — CAVA College University Volleyball Championship 2025 давом этмоқда
Бугун Бухоро шаҳрида ўтказилаётган CAVA COLLEGE UNIVERSITY VOLLEYBALL CHAMPIONSHIP 2025 мусобақасига Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси Азиз Анварович Ташпулатов ташриф буюрди.
Азиз Анваровичга раиси ўринбосари Жамшид Файзиев ҳамроҳлик қилиб, ўтказилаётган ўйинлар ва Ўзбекистон терма жамоасининг натижалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Азиз Анварович ўйинларни яқиндан кузатди, иштирокчи жамоалар билан суҳбатлашди ва ёш спортчиларни қўллаб-қувватлади. У бундай мусобақалар волейболни оммалаштириш, талабалар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш ҳамда янги истеъдодларни кашф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шунингдек, федерация раиси XIU ва Туркманистон терма жамоалари ўйинларини томоша қилди. Ўйиндан сўнг Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари аъзолари билан учрашиб, улар билан самимий суҳбат олиб борди ҳамда ғалаба билан табриклади.
Мусобақа давом этмоқда — энг кучли жамоалар финал йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда!