Бухоро вилоятида дзюдо спортини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Мураббийларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Бухоро вилоятида бўлиб, ушбу ҳудудда дзюдо спорт турини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, дзюдо спорти учун зарур инфратузилмани ривожлантириш, истиқболдаги нуфузли мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ва уларни мунтазам тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, мураббийларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Шу билан бирга Азизжон Камилов Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг дзюдо бўлими спортчилари билан учрашиб, улар учун яратилаётган шароитларни ўрганди ва спортчилар билан суҳбатлашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист