locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 20-июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Uzbekistan Judo Tour” туркум мусобақалари старт олмоқда.

Илк мусобақага 12-апрел куни Бухоро вилояти мезбонлик қилади. 2026-йилнинг ёзига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Uzbekistan Judo Tour” ўтказилади.

Эркаклар ўртасида ташкил этилаётган ушбу мусобақада -81, -90, -100, +100 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Шоҳсупага кўтариладиган дзюдочиларни медал ва дипломдан ташқари, пул мукофоти ҳам кутмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг