locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро туманидаги спорт мажмуаси мукофот жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этувчи навбатдаги «Uzbekistan Judo Tour» мусобақасига мезбонлик қилди

Жами олтита (4 та эркаклар, 2 та аёллар) вазн тоифасида ташкил этилган турнирда янги номлар кашф этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухоро туманидаги спорт мажмуаси мукофот жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этувчи навбатдаги «Uzbekistan Judo Tour» мусобақасига мезбонлик қилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Бухоро туманидаги спорт мажмуаси мукофот жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этувчи навбатдаги “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасига мезбонлик қилди.

Жами олтита (4 та эркаклар, 2 та аёллар) вазн тоифасида ташкил этилган турнирда янги номлар кашф этилди. Олтита вазннинг тенг ярмида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Хоразм вилояти терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

“Uzbekistan Judo Tour” турнирининг тантанали очилиш ҳамда тақдирлаш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Мусобақа ғолиблари 22 млн, кумуш медал соҳиблари 14 млн, бронза медалига сазовор бўлган дзюдочилар 7 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланишди.

“Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари:

Аёллар. -57 кг вазн тоифаси
1. Зуҳра Алимова (Хоразм)
2. Дилнура Исроилжонова (Бухоро)
3. Райҳона Маматова (Жиззах)
3. Умида Жуманиязова (Қорақалпоғистон)

-70 кг вазн тоифаси
1. Нигина Сапарбоева (Хоразм)
2. Азада Метедбаева (Қорақалпоғистон)
3. Фотима Зокирова (Бухоро)
3. Фарангиз Реджепова (Бухоро)

Эркаклар, -60 кг вазн тоифаси
1. Муҳаммаджон Машарипов (Хоразм)
2. Камолиддин Бахтиёров (Тошкент шаҳри)
3. Дилшод Каримов (Бухоро)
3. Муҳаммадкарим Носиров (Тошкент шаҳри)

-73 кг вазн тоифаси
1. Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Тошкент шаҳри)
2. Замоҳшарий Бекмуродов (Бухоро)
3. Дилшод Ҳамроев (Бухоро)
3. Баҳром Асадов (Бухоро)

-90 кг вазн тоифаси
1. Шербек Рашидов (Қашқадарё)
2. Арслонбек Қодиров (Сурхондарё)
3. Амирбек Аминов (Бухоро)
3. Азамат Аблакулов (Самарқанд)

+90 кг вазн тоифаси
1. Исломбек Равшанқулов (Қашқадарё)
2. Рустам Шорахматов (Сирдарё)
3. Баҳром Сайитов (Бухоро)
3. Муҳаммадали Тангриев (Тошкент шаҳри)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг