Бухоро спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Ғолиб ва совриндор спортчиларга медал, диплом ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Мусобақа доирасида республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган энг кучли полвонлар ўзаро беллашиб, юқори спорт маҳоратини намойиш этдилар.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, Бухоро вилояти спорт бошқармаси бошлиғи У. Наджимидинов ҳамда бошқа масъул раҳбарлар иштирок этишди. Ғолиб ва совриндор спортчиларга медал, диплом ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Мазкур чемпионат мамлакатимизда спорт курашларини оммалаштириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи муносиб спортчиларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист