locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бухоро шаҳрида U-19 волейбол бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди

Мазкур нуфузли мусобақада вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳар жамоалари иштирок этиб, ўзаро куч синашдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бухоро шаҳрида U-19 волейбол бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Жорий йилнинг 17-январ куни спортнинг волейбол тури бўйича Бухоро шаҳрида U-19 ёш тоифасидаги вилоят чемпионати мусобақалари ўтказилди. Мазкур нуфузли мусобақада вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳар жамоалари иштирок этиб, ўзаро куч синашдилар.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин — Пешку туман жамоаси
2-ўрин — Олот туман жамоаси
3-ўрин — Бухоро шаҳар жамоаси

Мазкур ғалаба натижасида Пешку туман 2-сон спорт мактаби жамоаси жорий йилнинг 1–7-февраль кунлари Наманган вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Республика чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг