locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугунги ёш чемпионлар — Янги Ўзбекистон фахри!

Ушбу беллашувлар нафақат ғолибларни, балки катта орзулар сари дадил қадам ташлаётган ёш истеъдодларни ҳам намоён этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугунги ёш чемпионлар — Янги Ўзбекистон фахри!
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Бугун Жиззах шаҳрида 13 ёшгача бўлган ёш қиличбоз ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати доирасида рапира йўналиши бўйича яккалик мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувлар нафақат ғолибларни, балки катта орзулар сари дадил қадам ташлаётган ёш истеъдодларни ҳам намоён этди.

Ғолиб ва совриндорлар:
Ўғил болалар:
1. Мустафаев Селимхон — Фарғона
2. Аҳмадов Муҳаммадқодир — Фарғона ОПСТТМ
3. Абдужалиев Абдурашид — Қорақалпоғистон
3. Бисенгалиев Шоҳрухбек — Қорақалпоғистон

Қиз болалар:
1. Ташимова Раяна — Тошкент
2. Кузикова Ульяна — Тошкент
3. Салихова Зарина — Тошкент
3. Қодирова Сарвиноз — Фарғона

Қиличбоз ёш чемпионларнинг кўзида — ишонч, юрагида — ғалабага бўлган иштиёқ, ҳар бир ҳаракатида эса меҳнат ва интизом мужассам. Бугунги кичик ғалабалар эртанги катта ютуқларнинг пойдеворидир.

Барча спортчиларни, мураббийларни ва ота-оналарни чин дилдан табриклаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг