Бугундан гандбол бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Гандбол федерациясининг жорий йилги спорт мусобақалари календар режасига асосан, 21-28 май кунлари Тошкент шаҳрида гандбол бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилади.
Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг гандбол залида уюштириладиган мазкур мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари 2025 йилги Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун майдонга чиқади.
Демак, бир ҳафта мобайнида гандболимиз ихлосмандлари мамлакатимиздаги энг кучли жамоалар иштирокида кечадиган қизиқарли ва муросасиз учрашувлардан баҳраманд бўлишади.
Иброҳим Жалолов
Редактор