locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Бугундан байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Бошқа спорт турлари 08 апр 2025 да 12:31
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Барча халқаро стандартларга жавоб берувчи Самарқанддаги эшкак эшиш каналига Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300га яқин байдарка ва каноэчиларимиз мамлакат чемпионатида ғолиблик учун баҳс олиб бормоқдалар. Ушбу мусобақадан сўнг мураббийлар штаби ҳар бир спортчини синовдан ўтказиб, халқаро мусобақаларга қай даражада тайёр эканликларини билиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Демак, шу кунларда кўҳна ва боқий Самарқандда ёш ва истиқболли эшкак эшувчиларимиз Ўзбекистон чемпиони бўлиш учун ўзаро куч синашади.

Маълумот учун ёшлар ўртасидаги (U18) Ўзбекистон чемпионати 11-апрел куни ўз ниҳоясига етади ва 12-апрел кунидан катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бошланади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг