locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабойевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз

Кундузги дастур саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 12:30да бошланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабойевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз
photo: Dzyudo Uzbekistan

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати яккалик баҳсларининг сўнгги кунига етиб келдик.

Бугун мусобақанинг еттинчи куни эркаклар ўртасида +100, аёлларда эса +78 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Оғир вазнлилар беллашувида Умида Ниғматова, Ирисхон Қурбонбоева ва Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабойев юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади.

Кундузги дастур саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 12:30да бошланади.

Кечаги кун доирасида ҳамюртимиз Тўлқинбек Турдиев (-100 кг) жаҳон рейтингида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турган номдор рақибларини мағлубиятга учратиб, бронза медали учун беллашувгача етиб келди ва якунда қимматли 720 очкога эга бўлганди.

Дзюдочиларимизнинг илк давра баҳслари:

+78 кг: Умида Ниғматова — Номинзул Дамбадаражаа (Мўғулистон)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева — Изаяна Маренко (Никарагуа)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабойев — Иракли Деметрашвили (Грузия)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг